“Соғлиқ учун энг фойдали” аэропортлар маълум қилинди

Фото: Shutterstock
Арзон авиачипталар излаш онлайн-хизмати Netflights йўловчилар “соғлиғи учун энг фойдали” аэропортлар рейтингини тузди. “Соғлом” аэропортлар рейтинги хизматнинг расми сайтида эълон қилинган.
Бунинг учун Netflights ходимлари 25 та аэропортни ўрганиб, уларда спа, тренажёр заллари, медитация учун хоналар, йога билан шуғулланиш студиялари, ҳордиқ чиқариш ҳудудлари, патио, ибодат учун хоналар ва югуриш йўлаклари борлигига таққослашган.
Натижада мутахассислар энг “фойдали” аэропорт сифатида Франкфуртдаги аэропортни эътироф этишган. Ушбу аэропорт 23 балл тўплаган. 2-ўринни Амстердамдаги “Схипхол” аэропорти, 3-ўринни Дубай аэропорти, 4-ўринни эса Сингапурдаги “Чанги” аэропорти эгаллаган.
Рейтингнинг юқори ўнталигидан шунингдек Ҳонгконг халқаро аэропорти, Ванкувер аэропорти, Нью-Йоркдаги Жон Кеннеди номидаги аэропорт, Токио, Сан-Франциско ва Торонто аэропортлари жой олган.
2018 йил июнда AirHelp онлайн-хизмати дунёнинг энг яхши аэропортлари рейтингини тузганди. Мутахассислар бунда учта омилни ҳисобга олишган: хизмат кўрсатиш сифати, рейсларнинг ўз вақтида тақдим қилиниши ва йўловчилар фикри. Рейтингга кўра, 1-ўринни Доҳадаги Ҳамад аэропорти эгаллаган.
Мавзуга оид

16:53 / 02.06.2025
«БААдаги фуқароларимизни тезликда текширувдан ўтказиш учун барча имкониятлар сафарбар этилган» — ТИВ

14:57 / 02.06.2025
Яна ўзбекистонликлар ажратилди: БАА аэропортида 100 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари ушлаб турилди

19:09 / 30.05.2025
Сариосиё аэропорти 30 йилдан сўнг фаолиятини тиклади

18:21 / 18.05.2025