Жаҳон | 08:01 / 07.04.2019
15584
1 дақиқада ўқилади
Эронда сув ости кемасида портлаш содир бўлди

Фото: AP Photo / Ebrahim Norouzi
Эроннинг шимоли-шарқида таъмирлаш ишлари вақтида сув ости кемасида портлаш юз берди. Бу ҳақда Эроннинг денгиз саноати ташкилотига иқтибос келтирган ҳолда IRNA ахборот агентлиги хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, фавқулодда ҳодиса 6 апрелда Бандар-Аббос порт шаҳридаги верфда юз берган. Воқеа оқибатида 3 киши ҳалок бўлган.
“Ҳалок бўлганлар кемани таъмирлаш билан шуғулланганлар”, дейилган хабарда.
Айни вақтда воқеа сабаблари ўрнатилмоқда.