Apple Qualcomm компаниясига патент баҳси бўйича 4,7 млрд доллар жарима тўлайди

Фото: Shutterstock
Apple компанияси учта патентга муаллифлик ҳуқуқларини бузиш айблови бўйича суд тафтишини тўхтатиш ҳақидаги келишувга кўра процессорлар ишлаб чиқарувчи Qualcomm компаниясига 4,7 млрд долларгача жарима тўлаб беради.
Apple ва Qualcomm 16 апрелда патентлар ва процессорларни етказиб бериш бўйича келишмовчиликлар бўйича келишувга эришган. Келишувга кўра, Qualcomm барча суд тафтишларини тўхтатади, Apple эса унга жарима тўлаб беради.
Apple маҳсулотларига бутловчи қисмлар етказиб берувчи Qualcomm компанияси Apple’ни тижорат сири бўлган маълумотни ўғирлашда айблаган. 2018 йил декарбда Германия суди Qualcomm ҳуқуқлари бузилган деб тан олган, бу эса компанияга iPhone 7, 8 ва iPhone X смартфонларининг ушбу давлатда сотилишини тақиқлашни талаб қилиш ҳуқуқини берган. Apple Германиядаги дўконлардан бу маҳсулотларини олиб ташлашига тўғри келган ва уларни суд талабларини бажаргандан кейингина февраль ўрталарида сотувга қайтара олган. Ўшанда Apple вакили бунинг учун компания Германияга Intel компанияси чиплари ўрнатилган моделларини етказишни тўхтатишига ва Qualcomm чипларига эга телефонларни етказишига тўғри келганини маълум қилган.
Мавзуга оид

19:38 / 10.06.2025
Дунёдаги энг қиммат 100 та IT-бренд қиймати 3,2 трлн долларга етди

16:46 / 10.06.2025
iPhone янги дизайни, Siri’да кечиктирилган ўзгаришлар, iOS26 ва Games – Apple WWDC25’да нималар тақдим қилди?

16:44 / 22.05.2025
Хитойда ўғирланган iPhone «қабристони» топилди

17:55 / 12.05.2025