Media.uz мусобақасида ғолиб аниқланди (фотогалерея)
ОАВ ходимлари ўртасида ўтказилган Media.uz мини футбол мусобақасида ғолиб аниқланди. Ҳал қилувчи ўйингача «Ўзбекистон» ҳамда «Шарқ» нашриётлари жамоалари етиб боришганди. Финалда омад «Ўзбекистон» нашриёти футболчилари томонида бўлди.
АОКА томонидан ўтказилган мусобақа финалида «Ўзбекистон» нашриёти жамоаси «Шарқ» нашриётини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб ғолиб бўлди. Таъкидлаш керак, «Шарқ» мусобақанинг чорак финалида Kun.uz жамоасини 5:3 ҳисобида енгиб, ярим финалга чиққанди. Аввалига 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган Kun.uz кетма-кет 5 та гол ўтказиб юборганди.



Мусобақанинг финал баҳсидан сўнг ғолибларга пул мукофотлари топширилди. Ғолиб «Ўзбекистон» жамоаси 36 миллион сўм, финалчи «Шарқ» эса 24 миллион сўм билан мукофотланди. Тақдирлаш маросими вақтида мушакбозлик шоуси ҳам ўтказилди. Kun.uz мухбири ўйинни стадионда кузатди ва қуйида финалдан тайёрланган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Мавзуга оид

10:43 / 09.05.2025
Медиа соҳасини тартибга солувчи янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

14:47 / 04.05.2025
“Интер Милан” клуби ҳар қандай жамоа учун бошоғриқ бўла олади” – Ориф Толипов

20:58 / 02.05.2025
Ўзбекистон матбуот эркинлиги индексида 148-ўринда қолди

10:05 / 02.05.2025