Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон АҚШдан 50 млрд долларлик компенсация талаб қилди

АҚШ санкциялардан етказилган зарар учун Эронга камида 50 млрд доллар тўлаши лозим. Шу шарт билангина Теҳрон ядро келишувига қайтади. Бу ҳақда Эроннинг қабул қилинаётган қарорлар мақсадга мувофиқлигини белгиловчи кенгаши котиби Муҳсин Ризоий маълум қилди.
“Агар америкаликлар ядро битимини тиклашмоқчи бўлса, унга қайтишларининг ўзи камлик қилади. Улар, шунингдек, санкциялардан етказилган зарар учун компенсация сифатида камида 50 млрд доллар тўлашлари лозим”, деб айтган Ризоий.
Унинг айтишича, АҚШ президенти Дональд Трамп 2020 йилги президент сайловларини юта олмаса ҳам, “АҚШнинг ядро келишувига қайтишни исташи-истамаслиги ноаниқдир”.
Аввалроқ АҚШнинг Эрон бўйича махсус вакили Брайан Хук АҚШнинг Эрон нефть тармоғига йўналтирган санкцияларидан Теҳрон 50 млрд долларгача маблағ йўқотганини маълум қилганди.
“Нефть санкцияларининг ўзи тузумни 50 млрд доллардан маҳрум қилди”, деб айтган Хук.
Мавзуга оид

18:21
Путин ва Уиткофф Украина инқирози ва икки томонлама муносабатларни муҳокама қилди

15:47
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди

11:06
Эронда жазирама туфайли давлат идоралари ва банклар ёпилади

10:29