Туркия ҳарбийлари Сурия ҳудудига кирди

Фото: Bloomberg
Туркия ўз ҳарбийларини Сурия ҳудудига киритишни бошлади. Бу ҳақда Bloomberg ўз шахси сир қолишини истаган Туркиядаги манбага асосланган ҳолда хабар тарқатди.
Манбанинг айтишича, туркиялик ҳарбийларнинг вазифаси — курдларнинг қуролланган бўлинмаларини чегарадан узоқроққа чекинтириш ҳисобланади, у бошқа деталларни очиқламаган.
Эслатиб ўтамиз, Туркия президенти Ражаб Эрдўған 6 октябрь куни Сурия шимоли-шарқида ҳарбий амалиёт ўтказилишига тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилганди. Бу амалиёт Анқара томонидан террорчи гуруҳ сифатида таснифланувчи курдларнинг Миллий мудофаа ортядларига қарши қаратилган. Курдларнинг ҳарбий бўлинмалари — АҚШнинг иттифоқчилари саналади. АҚШ президенти Дональд Трамп эса дастлаб америкалик ҳарбийлар Сурияни тарк этишини эълон қилди, аммо кўп ўтмасдан Туркияни курдларга қарши куч ишлатишдан тийилиш ҳақида огоҳлантирди.
Мавзуга оид

13:36 / 17.06.2025
Суриялик шифокор Германияда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

09:48 / 17.06.2025
Эрдўған: Қисқа вақтда ҳеч ким бизга қарши чиқишга журъат этолмайдиган даражага чиқамиз

13:24 / 09.06.2025
Исроил ҳаво кучлари Сурияга ҳужум қилди

12:55 / 09.06.2025