Бутун дунё бўйлаб норозилик ҳаракатлари ўсгани қайд этилди

Фото: REUTERS / Edgard Garrido
Қайд этилишича, норозиликлар ҳукумат ва сиёсатчиларга ишончнинг йўқлиги, шунингдек, ҳукуматнинг намойишчиларга нисбатан ортиқча куч ишлатиши ортидан янада ортмоқда.
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси бутун дунёда норозилик ҳаракатлари ўсганлигини қайд этмоқда. Бу ҳақда бошқарма вакили Равина Шамдасани маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Боливия, Чили, Ҳонгконг, Эквадор, Миср, Гвинея, Ҳаити, Ироқ ва Ливанда норозилик намойишлари кузатилмоқда. Бундан ташқари, аввалроқ Жазоир, Ҳондурас, Никарагуа, Малави, Россия, Судан, Зимбабве, Франция, Испания ва Буюк Британияда норозилик намойишлари бўлиб ўтганди.
"Албатта, бу намойишлар сабаблари турлича ва олдиндан бирор хулосани айтмаслик лозим. Умумийликлар ҳам бор: айниқса, ижтимоий-иқтисодий шароитлар, коррупция, бойлар ва камбағаллар ўртасидаги фарқ кучайиб боришидан аҳоли ғазабда ва норози", - деди Шамдасани.
Қайд этилишича, норозиликлар ҳукумат ва сиёсатчиларга ишончнинг йўқлиги, шунингдек, ҳукуматнинг намойишчиларга нисбатан ортиқча куч ишлатиши ортидан янада ортмоқда.
Мавзуга оид

17:10 / 14.06.2025
БМТ дунёда туғилишнинг камайиши сабабларини аниқлади

23:21 / 13.06.2025
Ўзбекистон Ғазода урушни тўхтатиш ҳақидаги БМТ резолюциясига қўшилди

23:02 / 12.06.2025
Глобал қочқинлар сони 2011 йилдан бери биринчи марта камайди – БМТ

13:42 / 07.06.2025