Ла Лига. «Барселона» йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессида дубль

Фото: Reuters
Ла Лига 11-туридан ўрин олган «Барселона» ҳамда «Вальядолид» жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Каталонияликлар 5:1 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир жадвалида етакчига айланиб олди. Климан Лангле, Артуро Видаль ва Луис Суареслар биттадан гол урган бўлишса, Лионель Месси дубль қайд этди.
Бу ғалабадан сўнг «Барселона» ҳисобидаги очколари сони 22 тага етди ва Месси жамоадошлари биринчи ўринга чиқиб олишди. «Барселона» қолган жамоалардан битта ўйин кам ўтказган ҳолда етакчилик қилмоқда. 18 декабрь куни жамоа 10-турнинг қолдирилган ўйинини ўз майдонида «Реал»га қарши ўтказади.
Ла Лига. 11-тур
Барселона – Вальядолид 5:1
Голлар: Лангле (2), Видаль (29), Месси (34, 75), Суарес (77) – Оливас (15).
Барселона: тер Стеген, Лангле, Семеду, Альба (Серджи Роберто, 78), Пике, Бускетс, де Йонг (Ракитич, 60), Видаль, Фати (Гризманн, 63), Суарес, Месси.
Вальядолид: Масип, Оливас, Порро, Начо Мартинес (Салису, 32), Хоакин Фернандес, Мичел, Ануар (Эрвиас, 53), Вальдо Рубио, Барба, Гвардиола, Плано (Унал, 66).
Мавзуга оид

16:39 / 27.04.2025
«Реал»дан ниҳоят муносиб қаршилик. Анчелотти ўйинни қандай ўзгартирди?

12:45 / 27.04.2025
Можароли класико. «Реал» бу сафар жанг таклиф қилди, аммо озроқ етмади

19:27 / 26.04.2025
Класико интригалари. «Барса»да ҳам бўш нуқталар бор, «Реал» эса ҳакамларга жиддий босим уюштирди

07:53 / 23.04.2025