Дунёнинг энг йирик нефть-газ компанияси 1,7 трлн долларга баҳоланди

Дунёнинг энг йирик нефть-газ компанияси, Саудия Арабистонининг Saudi Aramco миллий корпорациясининг нархи 1,6 трлндан 1,7 трлн долларгачани ташкил қилади. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди. Аввалроқ Ар-Риёдда компания нархи IPO натижаларига кўра 2 трлн долларни ташкил қилишига умид қилинаётганди.
Компания IPO доирасида ўз акцияларининг 1,5 фоизини ёки 3 млрдта акциясини 30 риалдан 32 риалгача (8-8,5 доллар) нархда сотувга чиқармоқчи. Компания шу тариқа 25,6 млрд доллар жалб қилишни режалаштирмоқда. Сотувга чиқариладиган акцияларнинг якуний ҳажми 5 декабрда маълум бўлади. Aramco Хитойнинг Alibaba компанияси Нью-Йорк фонд биржасида 2014 йилда илк бор акцияларини сотувга чиқарганда жалб қилган 25 млрд долларлик рекордни янгилаши мумкин.
Акциялар сотилишидан олинадиган пуллар Саудия Арабистонининг миллий фаровонлик жамғармасига йўналтирилиб, мамлакат иқтисодиётини диверсификациялаш режаси - Vision 2030 дастурини жадаллаштириш учун қўлланади.
Мавзуга оид

19:09 / 26.04.2025
Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида ўзбекистонликларга электрон виза беришни тўхтатиб қўйди

07:32 / 25.04.2025
Саудияда оч ва бошпанасиз қолган зиёратчилар Ўзбекистонга қайтарилди

08:45 / 21.04.2025
2025 йилги Ҳаж мавсумида ўзбекистонликлар учун муносиб шароит яратиш масалалари муҳокама қилинди

21:18 / 14.04.2025