Шифокорлар Сербия президенти ҳаётини сақлаб қолишди

Фото: AP Photo / Darko Vojinovic
Белграддаги ҳарбий-тиббиёт академияси шифокорлари Сербия президенти Александр Вучичнинг ҳаётини сақлаб қолишди. Бу ҳақда Сербия соғлиқни сақлаш вазири Златибор Лончар маълум қилди.
Вазирнинг таъкидлашича, Вучичда юрак билан боғлиқ кичик сурункали муаммолар бўлган, бироқ 15 ноябрда унинг аҳволи жиддий ёмонлашган ва у шифокорларга мурожаат қилган.
Шифокорлар Вучични кўрикдан ўтказиб, унинг ҳаётини хавф остида деб баҳолашган.
Лончарнинг таъкидлашича, шифокорлар зудлик билан тегишли чоралар кўришган, президент организми эса даволашга яхши жавоб қайтарган.
Шифокорлар Сербия президентига тўлиқ тикланиб олиш учун яқин орада кундалик юкламани камайтиришни буюришган.
Мавзуга оид

20:35 / 07.05.2025
Москвага келаётган Сербия президенти дронлар туфайли Бокуга қўнишга мажбур бўлди

11:42 / 07.05.2025
Сербия ОАВ: Латвия ва Литва Вучичнинг самолётини ўтказмайди

01:17 / 07.05.2025
НАТОнинг уч давлати Вучич ва Фицо самолётларининг Москвага учишини тақиқлади

16:03 / 17.04.2025