Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқда халқаро коалиция кучларининг ҳаракатланишига чеклов қўйилди

Абдул Карим Халаф
Ироқда хориж қўшинларини чиқариб юборишга механизмига тайёргарлик кўриш доирасида мамлакат ҳудудида халқаро коалициянинг ерусти ва ҳаво кучлари ҳаракатланиши чекланди. Бу ҳақда мамлакат қуролли кучлари бош қўмондонлиги вакили генерал Абдул Карим Халаф маълум қилди.
"Ироқ ҳукумати мамлакат ҳудудидан Америка қўшинлари олиб чиқиб кетилиши механизмини тайёрлади. Халқаро коалициянинг фаолияти фақатгина маслаҳат бериш, қурол етказиш ва Ироқ қўшинларини тайёрлаш билан чекланади, унинг қуролли кучлари эса чиқиб кетади", деди у.
Халафнинг сўзларига кўра, ҳукумат халқаро кучларнинг ер ва ҳаводаги ҳаракатига чеклов қўйган.
"Уларга қандайдир ҳаракатлар қилиш тақиқланди", деди Халаф.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ Ироқ қуролли кучлари бош қўмондонлигини хабардор қилмасдан алоҳида операциялар ўтказган.
"Американинг яқинда берган зарбалари аҳмоқлик", деди у ва АҚШ томонидан ўлдирилган эронлик генерал Қосим Сулаймоний "Ироқнинг меҳмони" бўлганлигини таъкидлади.
"Сулаймонийнинг бу ерда бўлиши Ироқнинг ички иши эди", - деди Халаф.
Мавзуга оид

23:43 / 18.07.2025
Трамп Путин ва Си билан Хитойда, Украина бўйича «дедлайн» кунида учрашиши мумкин

22:15 / 18.07.2025
Трамп АҚШ Адлия вазирлигига Эпштейн иши бўйича янги материалларни эълон қилишни топширди

15:02 / 18.07.2025
Оқ уй: Трампда сурункали веноз етишмовчилиги бор

11:46 / 18.07.2025