Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда хизматлар соҳаси бўйича статистика очиқланди
Хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар таркибида савдо фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотлар юқори улушни эгаллайди.
2020 йил 1 май ҳолатига кўра, хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг улуши – 66,2 фоиз, саноат - 17,2 фоиз, қурилиш - 9,0 фоизга етди ва атиги 7,6 фоизи қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳаси ҳиссасига тўғри келди.
Давстатқўм хабарига кўра, хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар таркибида, савдо фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотлар юқори улушни (40,1 фоиз) эгаллайди. Яшаш ва овқатланиш бўйича хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотларнинг улуши 9,7 фоизни ташкил этди.
Хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар таркибида ташиш ва сақлаш фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотларнинг улуши 5,7 фоизга етди. Ахборот ва алоқа фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотларнинг жами хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар таркибидаги улуши 3,0 фоизга тенг бўлди. Соғлиқни сақлаш, шунингдек, ижтимоий хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг улуши 3,0 фоизни ташкил этди.
Хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар умумий сонида кичик тадбиркорлик субъектларининг ҳиссаси 77,6 фоизга тўғри келади. 2020 йил 1 май ҳолатига кўра, йирик ташкилотлар улуши 22,4 фоизни ташкил этди.
2020 йил 1 май ҳолатига кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сони 37 449 тага кўпайди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2020 йил январь-апрель ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 60,01 трлн сўмга етди. Унинг номинал ҳажми бор йўғи 4,4 трлн сўмга ошди.
Мавзуга оид

10:20 / 29.07.2025
Маҳсулот ва хизматларни ягона ихтиёрий экологик маркировкалаш тартиби белгиланди

09:21 / 23.07.2025
Электромобиллар савдосининг энг катта ўсиши қайси ҳудудда қайд этилгани маълум бўлди

15:11 / 21.07.2025
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар сони 5,5 миллиондан ошди

15:33 / 18.07.2025