Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда ўлатдан бир киши вафот этгандан кейин карантин киритилди
Хитойнинг шимолидаги Ички Мўғулистон мухтор туманида бир киши ўлатнинг ичак шаклидан вафот этгандан кейин ҳудудда карантин киритилди.

Фото: REUTERS / Thomas Peter
Ўлатдан ўлим Баотоу округида жойлашган Дархон-Мўминган уездида қайд қилинган.
Айни вақтда бемор билан алоқада бўлган 35 киши яккаланган. Туманда юқори эпидемиологик хавф режими киритилган. Ушбу режим йил охиригача давом этади, чунки маҳаллий маъмурият ўлат авж олиб кетишидан хавотирланмоқда.
Ушбу ҳудудда ўлатдан касалланишнинг бош манбайи суғурлар гўштининг истеъмол қилиниши ҳисобланади. Ҳайвон гўшти аксарият термик ишловсиз истеъмол қилинади.
Мавзуга оид

23:34 / 06.08.2025
Моди 7 йил ичида биринчи марта Хитойга ташриф буюради

20:15 / 06.08.2025
Хитойда Чикунгуня вируси билан касалланиш ҳолатлари 7000 дан ошди

21:08 / 05.08.2025
“Чикунгуня безгаги Ўзбекистонда тарқалмайди” – Санэпидқўмита

14:22 / 05.08.2025