Юлия Тимошенко коронавирусга чалинди. У оғир аҳволда шифохонага ётқизилган
Унинг матбуот котиби Марина Сорока сиёсатчининг аҳволи оғирлигини маълум қилган.

Фото: Zuma/ТАСС
«Батькившчина» партияси ва парламентдаги фракция етакчиси Юлия Тимошенко коронавирусдан зарарланди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Марина Сорока маълум қилган.
«Ҳа, афсуски бу тўғри. Тест Юлия Владимировнада COVID-19 борлигини кўрсатди. Унинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Тана ҳарорати 39 даражага кўтарилган. Курашмоқда!», - дея ёзган у якшанба куни фейсбукдаги саҳифасида.
Сиёсатчининг қизи Евгения Тимошенко ва куёви Артур Чечеткинда ҳам вирус аниқланган.
Жума куни Украина президенти Владимир Зеленский рафиқаси ва ўғли коронавирусдан касаллангани ҳақида хабар берганди.
Аввалроқ Зеленский мамлакат COVID-19нинг иккинчи тўлқини ёқасида тургани ҳақида огоҳлантирган, одамларнинг касаллик тарқалишига қарши маълумотлардан хабардорлигини ошириш зарурлигини таъкидлаганди
Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, шу вақтгача Украинада 107 минг 379 кишида янги коронавирус аниқланган, шундан 2 313 киши вафот этган.
Тавсия этамиз
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британиялик аёл дам олиш куни ишдан бўшатилгани учун 25 минг фунт ундириб олди
Жаҳон | 23:51 / 06.05.2025
-
«Ҳеч қачон ҳеч қачон деманг» — Трамп Канаданинг АҚШга қўшилиши ҳақида
Жаҳон | 23:14 / 06.05.2025
-
АҚШ ва Ғарбий Европа аҳолисининг қарийб ярми Россия туфайли учинчи жаҳон уруши бошланишини кутмоқда
Жаҳон | 23:08 / 06.05.2025
-
6 май янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 23:01 / 06.05.2025
Мавзуга оид

21:50 / 06.03.2025
Трампнинг жамоаси Тимошенко ва Порошенко билан алоқага чиқди

07:59 / 08.06.2024
Юлия Тимошенко Россияда қидирувга берилди

10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис

03:31 / 16.02.2023