Ўзбекистон 36 млн долларлик шафтоли мевасини хорижга экспорт қилди
Ўзбекистон 47,7 минг тонна шафтоли мевасини 9 та хорижий давлатларга экспорт қилди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 август ҳолатига қиймати 36,3 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 47,7 минг тонна шафтоли меваси хорижга экспорт қилинди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22 минг тоннага кўп.
Экспорт қилинган жами шафтолининг 34, 9 фоизи яъни, 16,7 минг тоннаси Фарғона вилояти ҳиссасига тўғри келган. Бу борада Наманган 8,2 минг тонна, Тошкент 7,5 минг тонна ва Хоразм вилояти 5,5 минг тонна маҳсулот экспорти билан кейинги ўринларни эгаллаган.
Маълумот ўрнида, Россия Федерациясига 22,1 минг тонна ва Қозоғистонга 20,6 минг тонна шафтоли меваси экспорт қилинган.
Мавзуга оид

21:43 / 28.04.2025
Ўзбекистон илк марта БМТ Статистика комиссияси аъзолигига сайланди

10:24 / 22.04.2025
Ўзбекистондан Буюк Британияга ўрик данаги мағзи экспорти йўлга қўйилди

19:32 / 19.04.2025
Тошкент метроси кунига ўртача 780 минг йўловчи ташияпти

16:07 / 18.04.2025