Япония компанияси учар автомобилни синовдан ўтказди
SD-03 ҳозирча 5-10 дақиқа уча олади, аммо SkyDrive парвоз вақтини узайтириш устида ишламоқда.

Фото: SkyDrive
Япониянинг SkyDrive компанияси ичида инсон бўлган SD-03 учар автомобилини синовдан ўтказди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги ёзмоқда.
Хабарда айтилишича, машина юқорига парвоз қилиб, ердан бир ярим-икки метр баландликда муаллақ турган. Машина ичидаги ҳайдовчи ушбу жараённи назорат қилган. Лойиҳа раҳбари Томохиро Фукудзаванинг айтишича, аэромобиль соҳасидаги камдан-кам компанияларгина бундай натижага эриша олган.
SD-03 ҳозирча 5-10 дақиқа уча олади, аммо SkyDrive парвоз вақтини узайтириш устида ишламоқда. Агентликнинг ёзишича, келгусида компания ишланмалари кичик масофадаги авиақатновлар учун муқобил танлов бўлиши мумкин.
Аввалроқ Британиянинг Бристол шаҳридаги Vertical Aerospace компанияси 76 километрлик масофани ярим соатда босиб ўтадиган E-Taxi ҳаво таксиси хизматини ишга тушириш бўйича режаларини маълум қилганди.
Мавзуга оид

11:09 / 14.06.2025
Японияда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

15:57 / 12.06.2025
Японияда ўзбекистонлик ёшлар ташкилий равишда ишга жойлаштирилади

23:50 / 08.06.2025
Япония илк бор 1000 километрдан ортиқ масофага учадиган ракеталарини намойиш этди

14:21 / 07.06.2025