Мактабгача таълим қамровини 80 фоиздан ошириш бўйича топшириқ берилди
Президент ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тадбирда мактабгача таълим соҳасида қилинадиган ишлар ҳақида топшириқ берди.

«Aйнан мактабгача таълим соҳасига бўлган эътибор мамлакатнинг эртанги тараққиёти учун мустаҳкам замин яратади. Кўриниб турибдики, дастлабки натижалар ёмон эмас. Бироқ ҳали бу борада қиладиган ишларимиз анчагина.
Соҳада давлат-хусусий шериклик тизимини ривожлантириб, нодавлат секторнинг улушини 75 фоизга етказиш, мактабгача таълим қамровини эса 80 фоиздан ошириш зарур», деди давлат раҳбари.
Шунингдек, тадбир давомида болалар боғчалари учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг амалдаги тизими давр талабларига жавоб бермаслиги, мактабгача таълимда замонавий ўқитиш шакллари, янги педагогик ва ахборот технологияларини жорий қилиш масаласи ҳам долзарб бўлиб тургани таъкидланди.
Шавкат Мирзиёев мактабгача таълим соҳасидаги юқорида айтилган муҳим ишлар ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасига икки ой ҳукумат қарорини қабул қилиш бўйича топшириқ берди.
Мавзуга оид

19:13 / 07.05.2025
«Тиббиёт ходимлари сонида ва соҳани молиялаштиришда муаммо йўқ. Лекин сифат бўйича эътирозлар жуда кўп» — президент

18:17 / 07.05.2025
Шавкат Мирзиёев 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Россияга боради

17:43 / 07.05.2025
Шавкат Мирзиёев Германия канцлери Фридрих Мерцни табриклади

16:28 / 07.05.2025