Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда сайловлардаги давомат 120 йил ичида энг юқориси бўлди
АҚШда 2020 йилги президент сайловлари охирги 120 йил ичида энг кўп сонда сайловчиларни жалб қила олди. Охирги маълумотларга кўра, сайловларда овоз берувчилар иштироки 66,9 фоизни ташкил қилган.

Фото: Twitter /umeer__ali
The Hill нашри United States Election Project лойиҳасининг дастлабки натижаларига таяниб хабар беришича, сайловларда 160 млн америкалик иштирок этган, бу эса жами овоз берувчиларнинг 66,9 фоизини ташкил қилади.
“Бу ностандарт ҳолатдир. 2020 йилги президент сайловларида охирги 120 йил ичидаги энг юқори иштирок қайд этилди”, деб маълум қилган лойиҳа раҳбари, Флорида университети сиёсатшунослик профессори Майкл МакДональд.
Таъкидланишича, охирги марта бундай юқори кўрсаткич 1900 йилда қайд қилинган ва 73,7 фоизни ташкил қилган.
Шу билан бирга, МакДональд овозлар ҳисобланиши давом этаётгани ва иштирок бўйича маълумотлар ҳали якуний эмаслигини маълум қилган.
АҚШда президент сайловлари икки поғонали тизим бўйича ўтади: умумхалқ сайловларидан 41 кун ўтиб 50 штатнинг ҳар биридан ва Колумбия округидан сайловчилар ҳайъати аъзолари овоз беради. Сайловларда ғалаба қозониш учун номзодлардан бири ҳайъат аъзоларининг камида 270та овозини тўплаши лозим.
Охирги маълумотларга кўра, президент сайловларида ҳозирча Жо Байденда сайловчилар ҳайъатининг 238та, амалдаги президент Дональд Трампда эса 213та овози бор. Айни вақтда овозлар ҳисобланиши давом этмоқда.
Мавзуга оид

08:12
Евроиттифоқ АҚШ автомобиллари учун божлар бекор қилинишини тасдиқлади

23:14 / 29.07.2025
Путинда 10 кун бор – Трамп Украинадаги уруш бўйича янги баёнот берди

22:56 / 29.07.2025
Трамп қандай шартларда Хитойга бориши мумкинлигини айтди

16:17 / 29.07.2025