Италия Европа давлатларидан биринчи бўлиб АҚШ билан авиаалоқани тиклайди
Италия пойтахти Римдаги Фюмичино аэропорти АҚШ билан пандемия сабабли тўхтаб қолган авиаалоқани тиклайдиган Европадаги биринчи аэропорт бўлади.

Фото: Wikimedia
Аэропортга АҚШдан ва АҚШга рейсларни АҚШнинг Delta Air Lines ва Италиянинг Alitalia авиакомпаниялари бажаради. Йўловчилар парвоздан 48 соат олдин ёки аэропортга келгач коронавирусга таҳлил топширишлари керак бўлади.
Рим ва АҚШ ўртасида авиаалоқа декабр бошида бошланиши кутилмоқда. Бу борадаги якуний қарор яқин орада Италия ҳукумати томонидан қабул қилиниши керак.
Мавзуга оид

09:36
Фуқароларни ноқонуний йўллар билан АҚШга юбормоқчи бўлганлар ушланди

07:48
АҚШ ва Украина табиий ресурслар бўйича келишув имзолади

21:50 / 30.04.2025
АҚШ иқтисодиёти 2022 йилдан бери биринчи марта қисқарди – ОАВ

18:45 / 30.04.2025