Фермерга ноҳақлик қилган Чироқчи туман ҳокимлиги 10 млн сўм харажатга тушди
Чироқчи тумани ҳокимлиги фермер хўжаликларидан бири билан тузилган ижара шартномасини ноҳақдан бир томонлама бекор қилгани учун 12 миллион сўмдан ошиқроқ давлат божи тўлайдиган бўлди. Фермер хўжалигининг ери эса фермерга қайтарилади. Бу ҳақда Kun.uz’га Бизнес-омбудсман девонининг Қашқадарё вилояти бўлими хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Чироқчи туман ҳокимининг 2020 йил 8 апрелдаги HQ-712/04-сон қарори билан «Илғор» фермер хўжалиги (фермер хўжалигининг номи ўзгартирилган) билан тузилган ер ижара шартномаси бир тарафлама бекор қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан мурожаатлари ҳокимлик мутасаддилари томонидан ижобий қаноатлантирилмаганидан сўнг, «Илғор» фермер хўжалиги туман ҳокими қарори юзасидан Чироқчи туман маъмурий судига мурожаат қилади.
Амалдаги қонун ҳужжатлари талабига мувофиқ ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади. Шунга қарамасдан, суднинг биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси қарорлари билан «Илғор» фермер хўжалигининг туман ҳокимининг 2020 йил 8 апрелдаги HQ-712/04-сон қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризаси рад қилинади.
Шундан сўнг «Илғор» фермер хўжалиги қабул қилинган суд қарорларидан норози бўлиб Бизнес-омбудсман девонига мурожаат қилади.
Ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан фермер хўжалиги манфаатида 2020 йил 23 октябрда Олий судга назорат тартибида шикоят киритилади. Олий суднинг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати 2020 йил 16 декабрда чиқарган қарорида назорат шикоятини қаноатлантириб, Чироқчи туман ҳокимининг фермер хўжалиги манфаатида зид тарзда чиқарган қарори ҳақиқий эмас деб топилади.
Бундан ташқари, суднинг ҳал қилув қарори билан Чироқчи туман ҳокимлигидан 12 842 770 сўм давлат божи ва суд харажатлари учун «Илғор» фермер хўжалиги фойдасига 572 840 сўм ундириш белгиланади.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой Андижонда автомобил эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариши мумкин
Ўзбекистон | 16:04
-
Тарихни қайта ёзаётган Трамп ва Ҳиндистон–Покистон ҳаво жанглари — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 15:27
-
Россия ва Германия сиёсатчилари Бокуда махфий тарзда учрашган
Жаҳон | 15:17
-
Иркутскда ўзбек ишлаб чиқарувчилари учун савдо уйлари ташкил этилади
Ўзбекистон | 15:16
Мавзуга оид

13:48 / 18.04.2025
Ҳудудларда ер сотиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

16:12 / 31.03.2025
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш тартиби ўзгартирилди

11:13 / 31.03.2025
Томорқадан самарасиз фойдаланганларга кўриладиган чоралар ишлаб чиқилди

11:33 / 28.03.2025