Фото: Устюртда сайғоқлар тўдаси фотоқопқонга тушди
«Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси ҳудудларида ўрнатилган фотоқопқонлар сайғоқлар тўдасини суратга олди. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси хабар қилди.
Бундан бир йил аввал ҳам сайғоқлар тўдаси фотоқопқонга тушган, ўшанда нақ 35 бош сайғоқнинг кўриниш бергани муҳим ҳодиса бўлганди: охирги 5 йилда Ўзбекистонда сайғоқ популяцияси учрамаган.
Сайғоқ қисқариб бораётган тур сифатида Халқаро ва Ўзбекистон қизил китобларига киритилган.
2010 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасида сайғоқларни муҳофаза қилиш ва кўпайтириш бўйича келишув имзоланган. Шу келишув асосида 2016 йилда Қозоғистон билан чегарадош ҳудудда «Сайгачий» мажмуа буюртмахонаси ташкил этилган.
Икки ҳафта олдин Қашқадарёда қор қоплони фотоқопқонга тушганди.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Камбағал оилалар реестридаги айрим оилалар пассив даромад олади
Ўзбекистон | 12:44
-
Эрон АҚШ иштирокида уранни бойитиш бўйича консорциум тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 12:18
-
Евроиттифоқ Украина товарларига божларни қайтариш ниятида
Жаҳон | 12:15
-
“Акромжон эмас, Хамитбекман” – хавфли жиноятчининг 15 йиллик сири
Жамият | 12:11
Мавзуга оид

08:51 / 18.03.2024
Нурота давлат қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонга Қизилқум архари муҳрланди

13:12 / 11.03.2024
Сурхон қўриқхонасида фотоқопқонга Бухоро тоғ қўйларининг ноёб тасвирлари муҳрланди

20:10 / 25.08.2022
“Ҳисор” давлат қўриқхонасига ўрнатилган фотоқопқонга Сибир тоғ эчкилари (кийиклар) муҳрланди

12:49 / 08.05.2022