Гулжаҳон Йўлдошева иши. Суд тергови якунланди
22 февраль куни Тошкент вилояти собиқ бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева ва бошқаларга нисбатан кўрилаётган иш бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда судга тақдим этилган ёзма ва бошқа далилий исботлар ўқиб эшиттирилди, видеоматериаллар кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Судда Йўлдошеванинг адвокати янги очилган ҳолатлар бўйича бир неча гувоҳларни қайта сўроқ қилиш учун судга жалб этиш бўйича илтимоснома киритди.
Суд раиси илтимосномани ўрганиб чиқиб, уни асоссиз деб топди ва қаноатлантиришни рад этди.
Суд тергов жараёни якунланганини эълон қилди.
Суд тарафлар музокара жараёнига тайёргарлик кўриши учун 1 мартга қадар танаффус эълон қилди.
Мавзуга оид

18:44 / 14.06.2025
Сирдарёда икки болани уриб юборган ҳайдовчи 8,5 йилга қамалди

23:40 / 10.06.2025
300 минг доллар васвасаси ёхуд қотиллик билан тугаган шериклик - суддан репортаж

10:23 / 10.06.2025
Фуқаролар ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш кафолати кучайтирилади

10:21 / 08.06.2025