Исроил барча давлатлар билан авиаалоқани тикламоқда
Исроил 16 мартдан барча давлатлар билан икки томонлама авиаалоқани тикламоқда. Бироқ мамлакатга кирувчилар сони кунига 3 минг киши билан чеклаб қўйилди ва бу чора ҳозирча сайёҳларга тегишли бўлмайди.
Исроил ташқи ишлар вазирлигида таъкидланишича, Исроилга келувчи рейслар сони кунига 3 минг кишилик чеклов, ижтимоий масофалашув қоидалари ва аэропортда тест ўтказилиши ҳисобга олинган ҳолда чекланади. Исроил соғлиқни сақлаш вазирлиги “аҳоли соғлиғига хавф солиши мумкин бўлган исталган авиарейсни бекор қилиш” ҳуқуқига эга бўлади.
Таъкидланишича, авиаалоқанинг тикланиши ҳозирча туристик парвозларга рухсат берилишини англатмайди.
Аввалроқ Исроил коронавирус устидан ғалаба қозонганини эълон қилганди. Мамлакатда март охиригача барча катта ёшли аҳолини коронавирусга қарши эмлаш режалаштирмоқда.
Мавзуга оид

11:25
Исроилда йирик ўрмон ёнғинлари давом этмоқда

23:44 / 30.04.2025
Исроилда ўрмон ёнғинлари авж олди. Қатор аҳоли пунктлари эвакуация қилинди, асосий магистрал йўл ёпилди — фотолар

22:31 / 30.04.2025
Эронда Исроил фойдасига жосуслик қилишда айбланган шахс қатл этилди

14:41 / 30.04.2025