АҚШ Россия ҳужум қилгудек бўлса, Украинани қуроллантиришни режалаштирмоқда
Ушбу режа ҳозирча Байденга тақдим этилмагани айтилмоқда. Шу билан бирга, маъмурият Россияга қарши қўшимча иқтисодий чоралар жорий этиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фото: Reuters
АҚШ маъмурияти Украинага қурол бериш режасини ишлаб чиқмоқда, аммо президент Жо Байден режани ҳозирча тасдиқламади. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар берди.
Нашр манбасининг сўзларига кўра, «Байден маъмурияти ходимлари Россия ҳужум қилган тақдирда Украинага ҳарбий ёрдам бериш имкониятини тайёрламоқда». Маълумот берилишича, бу ёрдам «танкларга, кемаларга ва ҳаво ҳужумига қарши тизимларни ўз ичига олади».
Ушбу режа ҳозирча Байденга тақдим этилмагани айтилмоқда. Шу билан бирга, маъмурият Россияга қарши қўшимча иқтисодий чоралар жорий этиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
АҚШ ҳукуматининг тахминига кўра, ҳозир Украина чегарасида 80 мингга яқин россиялик ҳарбий жойлаштирилган.
Мавзуга оид

21:22 / 28.04.2025
Хитой Трампнинг тарифларини Ҳиндистон ёрдамида четлаб ўтмоқчи

20:47 / 28.04.2025
Трамп Россия ва Украина ўртасида доимий сулҳ бўлишини истайди – Оқ уй

20:37 / 28.04.2025
Украина ТИВ Путин томонидан эълон қилинган оташкесим бўйича изоҳ берди

19:29 / 28.04.2025