Бухорода мол ўғрилиги билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Бухоро вилоятининг бир қатор туманларида фуқароларнинг чорва молларини ўғирлаб келган жиноий гуруҳ фош этилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жиноий гуруҳ 2020 йил декабрь ойи ўрталарида Ғиждувон туманида 6 млн сўмлик, 2020 йил 29 декабрь куни Шофиркон туманида 10 млн сўмлик, 2021 йил 12 январь куни Пешкў туманида 12 млн сўмлик ҳамда 16 январь куни Шофиркон туманида 8 млн сўмлик майда шохли молларни ўғирлашган.
Мол ўғриларига Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Олдинроқ Бухоро шаҳрида ўғирлик жиноятини содир этиб, жазодан қочиб юрган шахс Қозоғистонда ушланганди.
Мавзуга оид

09:47 / 22.04.2025
Бухорода хусусий клиникада 11 ёшли бола вафот этгани ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

10:06 / 21.04.2025
Бухорода ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинди

11:32 / 19.04.2025
Бухородаги хусусий клиникада 11 ёшли бола уколдан сўнг вафот этди

20:04 / 18.04.2025