Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда БМТ қароргоҳига ҳужум қилинди

Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида БМТ қароргоҳига ҳужум қилинди. Бунинг оқибатида бир афғон полициячиси ҳалок бўлди, бир неча зобитлар яраланди. Бу ҳақда БМТнинг Афғонистонга кўмак кўрсатиш миссияси маълум қилди.
БМТ қароргоҳи гранатомёт ва артиллерия зарбасига учраган, ходимлардан бирортасига шикаст етмаган.
“БМТ қароргоҳига ҳужум қилиниши афсусланарли ҳолатдир ва биз уни қатъиян қоралаймиз. Бизнинг ўйлар ҳалок бўлган зобит оиласи билан ва яраланганларга тезроқ соғайиб кетишларини тилаб қоламиз”, деб айтган миссия раҳбари Дебора Лайонс.
У шунингдек, ҳужумга алоқадорлар аниқланиб, жавобгарликка тортилиши кераклигини айтган.
Таъкидланишича, ҳужум юз берган ҳудудда 30 июлда “Толибон” ва ҳукумат қўшинлари ўртасида тўқнашувлар борган.
Мавзуга оид

20:02 / 26.07.2025
АҚШ ва Хитой вакиллари БМТ Хавфсизлик Кенгашида Украина бўйича жанжаллашди

15:26 / 24.07.2025
БМТ Халқаро суди: Давлатлар иқлимни ҳимоя қилиш мажбуриятига эга

22:59 / 23.07.2025
БМТ суди иқлим ўзгаришини жиддий таҳдид деб тан олди

14:08 / 21.07.2025