Ёқутистондаги ўрмон ёнғинлари тутуни Қозоғистон шимоли-шарқига етиб келди
Ўтган ҳафтада Ёқутистондаги ёнғинлардан чиққан тутун Павлодар областини қамраб олгани хабар қилинганди.

Фото: AP/ТАСС
Ёқутистондаги ўрмон ёнғинлари тутуни Қозоғистоннинг шимоли-шарқий ҳудудларига тарқалди, деб хабар берди Қозоғистон гидрометеорология маркази.
Метеорологларнинг маълумот беришича, 9-10 август кунлари Шарқий Қозоғистон области ҳудудидаги атмосфера ҳавосида диоксид азот миқдори меъёрдагидан ортиқ бўлган.
Ўтган ҳафтада Ёқутистондаги ёнғинлардан чиққан тутун Павлодар областини қамраб олгани хабар қилинганди.
Ҳозирда Ёқутистонда 69та ўрмон ёнғинини ўчиришга уринишмоқда. Республикада ҳудудий фавқулодда вазият режими жорий этилган.
Мавзуга оид

16:54 / 12.06.2025
Қозоғистон аҳолиси Starlink интернетига уланиш имкониятига эга бўлди

13:22 / 11.06.2025
Қозоғистон собиқ мудофаа вазири қўлга олингани ҳақидаги хабарни рад этди

17:12 / 09.06.2025
Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон чигирткаларга қарши курашда бирлашади

10:10 / 09.06.2025