Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ургутда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланаётган шахслар ушланди

Самарқанд вилояти Ургут туманида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланаётган шахслар ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти ИИБ жиноят қидирув бошқармаси томонидан Ургут туманида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда туманнинг Жартепа маҳалласида яшовчи 27 ёшли йигит ушланган. У 6 миллион сўм эвазига 35 грамм опий гиёҳванд моддасини сотаётганда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Қайд этилишича, олиб борилган суриштирувлар давомида мазкур шахс опийни Ургут тумани Қуйиқишлоқ қишлоғида яшовчи шахсдан олганини маълум қилган. Шундан сўнг тадбир Қуйиқишлоқ маҳалласида давом эттирилиб, гумондаги шахснинг уйи кўздан кечирилган.
Тадбир ўтказилаётган чоғда уй эгасининг турмуш ўртоғи ўзини шубҳали тутган ва унинг хатти-ҳаракатлари ИИБ ходимларининг эътиборини тортган. Аёл текшириб кўрилганда кийимининг ички қисмидан героин гиёҳвандлик моддасига ўхшаш модда топилган.
Суриштирув давомида яна бир манзил аниқланган. Ургут тумани Мирзабоғлон-Чеп маҳалласида яшовчи 30 ёшли шахс Жартепа ва Қуйиқишлоқ маҳалларида ушланган шахсларга алоқадор бўлиб чиққан.
Таъкидланишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 275-моддаси 5-қисми билан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, аниқланган гиёҳванд моддаларнинг манбасини топиш бўйича суриштирувлар ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

20:26 / 27.06.2025
Тошкентда Telegram орқали наркотик моддалар сотиб келган 5 киши қўлга олинди

17:15 / 10.06.2025
“Экишни хоҳламаганларнинг ери хитойликларга берилади” – Ургутда фермерлар шундай огоҳлантирилди

08:44 / 25.02.2025
2,4 гектар ерни 95 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

14:54 / 18.01.2025