Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 09:41 / 17.08.2021
6075
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон олти ойда 16,5 млн долларлик гилам экспорт қилди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-июнь ойларида қиймати 16,5 млн AҚШ долларига тенг бўлган гилам экспорт қилган.

Қўмита хабарида айтилишича, бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 6,3 млн AҚШ долларига кўп.
2021 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон гилам экспорт қилган асосий давлатлар:
- Қирғизистон – 4,9 млн;
- Озарбойжон – 3,7 млн;
- Афғонистон – 2,4 млн;
- Россия – 1,9 млн;
- Саудия Арабистони – 1,5 млн;
- Қозоғистон – 1,3 млн;
- Тожикистон – 288,3 минг;
- АҚШ – 169,3 минг;
- Украина – 141,9 минг;
- Туркия – 114,7 минг AҚШ доллари.
Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-июнь ойларида 15та хорижий давлатга гилам экспорт қилган.
Мавзуга оид

09:21 / 23.07.2025
Электромобиллар савдосининг энг катта ўсиши қайси ҳудудда қайд этилгани маълум бўлди

15:11 / 21.07.2025
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар сони 5,5 миллиондан ошди

10:48 / 21.07.2025
Ўзбекистондан Британияга қовун экспорти йўлга қўйилди

15:33 / 18.07.2025