БМТ Афғонистонга озиқ-овқат ёрдами кўрсатишни тўхтатди

БМТнинг Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) Афғонистондаги “хавфсизлик борасида иккиланиши сабабли” ушбу мамлакатга инсонпарварлик ёрдами кўрсатишни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда Россиянинг БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотидаги (FAO) ваколатхонаси маълум қилди.
Бироқ WFP Афғонистондаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда у ерда ўз ишини давом эттиришга тайёр.
Аввалроқ WFP’нинг расмий вакили Кун Ли ташкилот Афғонистондаги ходимлари ва ҳамкорлари хавфсизлиги кафолатланса, ўз инсонпарварлик дастурларини давом эттириш ниятида эканини маълум қилган. Ташкилотнинг фикрича, ҳозирда Афғонистонда “гуманитар фалокатнинг барча аломатлари” кузатилмоқда. WFP маълумотларига кўра, мамлакатнинг ҳар учинчи фуқароси озиқ-овқат ўткир етишмовчилигидан азият чекади.
19 август куни “Толибон” БМТдан Афғонистондаги гуманитар фаолиятини давом эттиришни сўраган. Толиблар, шунингдек, хорижий давлатларга Афғонистоннинг тикланиши ва табиий захираларининг ўзлаштирилишида иштирок этишни таклиф қилган.
Аввалроқ Халқаро валюта жамғармаси ҳам Афғонистонга молиявий ёрдам тўхтатилишини эълон қилганди.
Мавзуга оид

21:18 / 30.04.2025
БМТ Ўзбекистон ташаббуси билан 29 апрелни Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш куни деб эълон қилди

20:46 / 29.04.2025
БМТ: 2014 йилдан бери дунёда 72 мингдан ортиқ мигрант ҳалок бўлди

21:43 / 28.04.2025
Ўзбекистон илк марта БМТ Статистика комиссияси аъзолигига сайланди

20:33 / 28.04.2025