Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Марказий Осиёда АҚШ қўшинлари жойлаштирилишига қарши чиқди
Лавров Марказий Осиё давлатлари ҳудудида АҚШ қўшинлари ва қуролларининг жойлаштирилиши бу давлатларни «нишон»га айлантиришини айтди.

Фото: Reuters
Россия Марказий Осиё давлатлари ҳудудида АҚШ ҳарбий кучлари жойлаштирилишини истамайди ва бунга қарши чиқади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.
Лавровнинг сўзларига кўра, Вашингтон Афғонистон билан қўшни бўлган Марказий Осиё мамлакатларида қўшинларини жойлаштиришни истаган. Унинг айтишича, бу АҚШга зарур ҳолларда бу мамлакатлар ҳудудидан Афғонистонга зарбалар бериш имкониятини тақдим этиши мумкин эди.
Сергей Лавров Марказий Осиё давлатлари ҳудудида АҚШ қўшинлари ва қуролларининг жойлаштирилиши бу давлатларни «нишон»га айлантиришини айтди. Унинг изоҳ беришича, АҚШ маъмурияти «Афғонистонни нишон остида ушлаб туришни ва зарурият туғилганида бомба ёғдиришни мақсад қилган».
Дипломатнинг таъкидлашича, КХШТ мамлакатларида умумий хавфсизлик макони ва маълум мажбуриятлар бор.
«Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотида ўз ҳудудларида хориж кучларини жойлаштириш масаласида барча иттифоқчиларнинг розилик бериши кераклиги кўзда тутилган», — деди Россия ташқи ишлар вазири.
Мавзуга оид

23:01 / 22.07.2025
АҚШ Трампнинг янги муддати давомида Украинага биринчи ҳарбий ёрдам шартномасини эълон қилди

19:00 / 22.07.2025
АҚШ яна ЮНЕСКО таркибидан чиқади

18:57 / 22.07.2025
АҚШда Мартин Лютер Кингнинг ўлдирилишига оид тергов ҳужжатлари ошкор этилди

08:18 / 22.07.2025