Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар Афғонистонда мусиқа эшитишни тақиқлайди
Мужоҳиднинг сўзларига кўра, толиблар аёлларни уйда ўтиришга ва юзларини тўлиқ ёпиб юришга мажбурлашлари борасидаги хавотирлар асоссиз.

Забиҳулла Мужоҳид / Фото: The New York Times
“Толибон” исломий қонунларга таянган ҳолда замон билан ҳамнафас қадам ташлашга тайёр. Бу ҳақда ҳаракат вакили Забиҳулла Мужоҳид The New York Times газетасига берган интервьюсида айтди.
“Исломда мусиқа тақиқланган. Аммо одамларга босим ўтказмасдан уларни мусиқа эшитмасликка кўндира оламиз”, – деди у.
Мужоҳиднинг сўзларига кўра, толиблар “ўн йиллаб урушлардан вайрон бўлган мамлакатни тиклашга уринмоқда”.
“Биз келажак қуриш ва ўтмишни унутишни хоҳлаймиз”, – деди Мужоҳид.
У Афғонистондаги аёллар тақдири билан боғлиқ мавзуга ҳам тўхталиб ўтди. Мужоҳиднинг айтишича, келажакда аёллар ўзларининг кундалик юмушларига қайтишлари мумкин. Унинг сўзларига кўра, толиблар аёлларни уйда ўтиришга ва юзларини тўлиқ ёпиб юришга мажбурлашлари борасидаги хавотирлар асоссиз.
Мужоҳид аёлларнинг омма олдида эркак қариндош билан юриши тўғрисидаги талаб нотўғри талқин қилинганини айтди. Унинг маълум қилишича, бу талаб давомийлиги уч кун ва ундан ортиқ бўлган сафарларга тааллуқли.
“Агар улар мактаб, офис, университет ёки шифохонага борадиган бўлса, ёнида маҳрам бўлиши шарт эмас”, – деди у.
Мавзуга оид

07:51 / 21.07.2025
Германиядан бир йил ичида иккинчи депортация рейси Кобулга учиб кетди

18:41 / 18.07.2025
Ўзбекистон, Покистон ва Афғонистон ўртасида Трансафғон темир-йўли бўйича битим имзоланди

12:15 / 18.07.2025
Бахтиёр Саидов Кобулда Афғонистон бош вазири вазифасини бажарувчи билан учрашди

16:42 / 14.07.2025