Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШга яқинлашаётган “Ида” довули “фалокатли” даражагача кучайди

Фото: Vkontakte
АҚШга яқинлашаётган “Ида” довули 29 август куни хавфлиликнинг максимал беш даражасидан тўртинчисигача кучайди. Бу унинг фалокатли даражада зиён етказиши мумкинлигини англатади, деб маълум қилди АҚШнинг довуллар ортидан кузатиш миллий маркази.
“Ида” ҳозир Мексика кўрфазида шимол томон йўналмоқда ва яқин соатларда АҚШнинг Луизиана штати соҳилларигача етиши кутилмоқда.
Довул жадаллик билан кучайишда давом этмоқда. Ундаги шамолнинг максимал тезлиги соатига 215 км деб баҳоланмоқда.
Метеорологларнинг таъкидлашича, тўртинчи даражадаги довуллар томларни ва уйларнинг ташқи деворларини ҳамда дарахтларни қўпориб юбориши мумкин. Бундай кучли довул таъсирига тушувчи ҳудудлар ҳафталаб ва ҳаттоки ойлаб яшаш учун яроқсиз ҳолга келиши мумкин.
“Ида” кучли шамолдан ташқари, Миссисипига денгиздаги сув сатҳининг 3-4 метрга кўтарилиши билан хавф солмоқда.
Таъкидланишича, роппа-роса 16 йил аввал АҚШ жануби фалокатли “Катрина” довули исканжасида қолган эди. Довул 1,8 минг кишининг ҳаётига зомин бўлган ва 125 млрд доллар зарар етказган.
Мавзуга оид

23:12 / 01.08.2025
Трамп Медведевнинг сўзларидан кейин иккита ядровий сув ости кемасини юборишни буюрди

15:28 / 01.08.2025
АҚШ 8 августгача Украинада тинчлик ўрнатишга чақирди

14:54 / 01.08.2025
АҚШ Путинга яқин шахслар билан Украина ҳақида гаплашди: ҳеч қандай ўзгариш йўқ

13:25 / 01.08.2025