Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Толибон” барча давлатларни ўз элчихоналарини Афғонистонга қайтаришга чақирди
“Толибон” Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаганидан кейин ўз элчихоналарини ёпган хорижий давлатларни уларни яна Кобулга қайтаришга чақирди. Бу ҳақда ҳаракатнинг сиёсий бюроси аъзоси Муҳаммад Наим айтиб ўтди.

Фото: AP
Аввалроқ АҚШ ва Япония ўз дипломатик ваколатхоналарини Афғонистондан Қатарга ўтказишини эълон қилган. Голландия ҳам Қатардан буни илтимос қилган. Шунингдек, Германия ҳам ушбу масалани муҳокама қилмоқда.
“Албатта, биз элчихоналарни қайтаришга чақирамиз. Биз Кобулда хавфсизликни таъминладик. Шуни таъкидлашни истардимки, ўзгаришлар бошланганидан буён ҳеч бир элчихонада ҳеч қандай муаммо бўлмаган. Бу берган ваъдаларимизни бажараётганимизни ва давлатимизни ҳимоя қила олишимизни кўрсатади”, деди Наим. Унинг таъкидлашича, “Толибон” қўшни давлатлар, жаҳон ҳамжамияти ва минтақа давлатлари билан мулоқот олиб боришни истайди.
Мавзуга оид

07:51 / 21.07.2025
Германиядан бир йил ичида иккинчи депортация рейси Кобулга учиб кетди

18:41 / 18.07.2025
Ўзбекистон, Покистон ва Афғонистон ўртасида Трансафғон темир-йўли бўйича битим имзоланди

12:15 / 18.07.2025
Бахтиёр Саидов Кобулда Афғонистон бош вазири вазифасини бажарувчи билан учрашди

16:42 / 14.07.2025