Президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотига старт берилди
Ўзбекистон президенти сайлови бўйича президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 2021 йил 20 сентябрдан бошланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси қарорида айтилган.

Президентликка номзодлар учун сайловолди ташвиқоти даврида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг республика телерадиоканалларида бепул ажратиладиган эфир ҳажми ва вақти, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг маҳаллий телерадиоканалларида бепул ажратиладиган эфир ҳажми ва вақти, “Янги Ўзбекистон”, “Правда Востока”, “Халқ сўзи”, “Народное слово”, “Овози тожик”, “Нурлы жол” газеталарида бепул ажратиладиган нашр майдони, маҳаллий газеталарда бепул ажратиладиган нашр майдони тасдиқланди.
Сайловолди ташвиқоти даврида Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг оммавий ахборот воситаларида чиқишлари қуйидаги тартибда амалга оширилади:
- биринчи – Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод – Нарзулло Обломуродов;
- иккинчи – Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод – Мақсуда Ворисова;
- учинчи – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод – Шавкат Мирзиёев;
- тўртинчи – Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод – Алишер Қодиров;
- бешинчи – Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод – Баҳром Абдуҳалимов.
Оммавий ахборот воситалари сайловолди ташвиқоти даврида бепул ажратиладиган эфир вақти ва нашр майдони доирасида номзодларнинг сайловолди ташвиқоти даврида чиқишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиши, янгиликлар дастурларида ва бошқа ахборот материалларида номзодларнинг сайловолди тадбирларини ёритишда тенглик принципига риоя қилиши, бепул ажратилган эфир вақти ва нашр майдони доирасида эфирга узатилаётган ҳамда чоп этилаётган сайловолди ташвиқоти материалларини улар сайловолди ташвиқоти материаллари эканини қайд этиб бориши белгиланди.
Тавсия этамиз
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕЧЛ. Камбэкларга бой бўлган учрашувда "Интер" "Барселона"ни енгиб, финалга чиқди
Спорт | 02:38
-
Ҳиндистон Покистон ҳудудига ракета зарбаларини берди — видео
Жаҳон | 01:59
-
НАТОнинг уч давлати Вучич ва Фицо самолётларининг Москвага учишини тақиқлади
Жаҳон | 01:17
-
Колумбияда 6 та маймунни божхонадан иштонларига яшириб олиб ўтишга уринган шахслар ушланди
Жаҳон | 00:35
Мавзуга оид

10:38 / 24.02.2025
Германияда парламент сайловлари. Консервативлар биринчи ўринни эгаллади

09:20 / 16.05.2024
ЕИ кенгаши Россия ташвиқотига қарши санкциялар бўйича келишиб олди

19:16 / 05.07.2022
Ахборот кураши авжида. ТikТok очилиши ва унда миллий ташвиқот олиб борилиши керак

15:47 / 18.10.2021