Тошкентда йўловчи ташувчи «Газел» ва «Спарк» иштирокида тўқнашув юз берди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот тарқалди. ИИВ ЙҲХББ ҳолат бўйича расмий ахборот берди.

Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати
Жорий йилнинг 12 октябрь куни соат 14:00ларда Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Беруний-Навоий-Самарқанд дарвоза кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи, 1973 йилда туғилган Ғ.А. бошқарувидаги "Газель" русумли йўловчи ташувчи автомобиль ҳамда ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган А.М. бошқарувида бўлган "Спарк" русумли автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Тўқнашув натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

14:12 / 14.06.2025
Тошкентда икки йигит ногиронлиги бор танишининг пулини олиб қочди

11:54 / 14.06.2025
Тошкентда қуйма олтинга ўхшатиб тайёрланган металларни 70 минг долларга сотаётганлар ушланди

11:42 / 14.06.2025
Тошкент, Жиззах ва Самарқандда углерод хомашёсини ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади

16:29 / 13.06.2025