Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган «Matiz» ёниб кетди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида "Matiz" автомобили ёниб кетгани бўйича маълумот тарқалди. ИИВ ЙҲХББ ҳодиса юзасидан расмий хабар берди.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Жорий йилнинг 18 октябрь куни соат 18:30ларда, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчасида ҳайдовчи, 1954 йилда туғилган М.С. "Matiz" русумли автомобилда ҳаракатланиб кетаётган вақтда транспорт воситасида қисқа туташув ва унинг ортидан ёнғин юзага келган.
Ҳайдовчи тўхтаган ва ўзи зудлик билан автомобилдан тушган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан ўчирилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой туман ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

13:58
Бурчмулла ўрмон хўжалигида ёнғин чиқди

10:40 / 30.07.2025
Уста Ширин кўчасидаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин келиб чиқди

18:21 / 29.07.2025
Туркияда юқори ҳарорат туфайли йирик ўрмон ёнғинлари – фотосуратлар

09:58 / 29.07.2025