Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жапаров Қирғизистонда АҚШ ҳарбий базаси жойлаштирилмаслигини айтди
"Иккита база жойлаштириб, таъсирга эга давлатлар билан сичқон-мушук ўйини ўйнашни истамаймиз", — деди Қирғизистон президенти.

Фото: пресс-служба Кремля
Қирғизистон ҳукумати мамлакатда АҚШ ҳарбий базаси жойлаштирилиши имкониятини кўриб чиқмаяпти. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаров маълум қилди.
"Кантда Россия базаси бор. Бизга битта база етарли", — деди у Қирғизистонда АҚШ ҳарбий базаси очилиши эҳтимоли ҳақидаги саволга жавобан.
"Иккита база жойлаштириб, таъсирга эга давлатлар билан сичқон-мушук ўйини ўйнашни истамаймиз", — дея қўшимча қилди у.
2001 йилда Бишкекдаги Манас аэропортида АҚШ базаси очилганди. У Афғонистондаги "Мустаҳкам озодлик" операциясини қўллаб-қувватлашга мўлжалланганди. База 2014 йилда Қирғизистон талаби билан ёпилган.
Мавзуга оид

21:49 / 27.07.2025
АҚШ Хитой билан савдо битими тузишга жуда яқин - Трамп

18:30 / 27.07.2025
Сунъий интеллект соҳасида АҚШ етакчи, Хитой иккинчи ўринда

14:00 / 27.07.2025
«Трампнинг сабри тугамоқда» – Рубио

20:02 / 26.07.2025