Германия Россиянинг икки дипломатини персона нон грата деб эълон қилди
Суд 2019 йилда Берлинда Грузия фуқароси Зелимхан Хангошвили давлат буюртмасига кўра ўлдирилган деб топди.

Фото: РИА "Новости"
Германия Грузия фуқароси Зелимхан Хангошвилининг ўлдирилиши иши бўйича суд ҳукми чиқарилганидан сўнг Россиянинг Берлиндаги элчихонаси икки дипломатини персона нон грата деб эълон қилди.
«Суд аниқлаганидек, давлат буюртмаси бўйича амалга оширилган бу қотиллик немис ҳуқуқи ва ФРГ суверенитетининг оғир тарзда бузилиши ҳисобланади», — деди Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок.
Бербокнинг сўзларига кўра, шу сабабли Россия элчиси Германия ташқи ишлар вазирлигига чақирилган ва унга Россия дипломатик миссиясининг икки ходими «исталмаган шахслар» деб эълон қилиниши маълум қилинган.
15 декабр куни Берлин олий суди 2019 йилда Берлинда Хангошвилини ўлдиришда айбланган Россия фуқаросини бир умрга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди.
Мавзуга оид

17:34 / 27.04.2025
ФХХ россиялик генерални портлатишда гумонланган шахс қўлга олинганини маълум қилди

13:54 / 26.04.2025
Ғарбий соҳилдаги қувғинлар, Фаластин учун курашаётган Ҳарвард ва портлатилган рус генерали — кун дайжести

08:59 / 26.04.2025
Россияда ИИВ мигрант болаларнинг таълим маълумотларига эга бўлади

19:49 / 25.04.2025