Сурхондарёда қасамёдини бузган суд раиси вазифасидан озод этилди
Судялар олий кенгашининг йиғилишида 3 нафар номзод илк бор судялик лавозимига тайинланди, 2 нафар судя лавозимидан озод этилди.

Фото: Getty Images
Кенгаш матбуот хизматининг хабар беришича, 2021 йил 25 декабр куни қабул қилинган қарорга кўра:
- Раҳимов Сойибжон Абдусамадович – судялик лавозимида бўлишнинг 5 йиллик муддатига Наманган вилояти Наманган туманлараро маъмурий судининг судяси лавозимига;
- Дарвишалиев Ғайратали Уматалиевич – судялик лавозимида бўлишнинг 5 йиллик муддатига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг судяси лавозимига;
- Сейтназаров Адилбек Джолдасович – судялик лавозимида бўлишнинг 5 йиллик муддатига Сирдарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг судяси лавозимига тайинланган.
Шунингдек, Ибодуллаев Жасур Ибодуллаевич – ёзма аризасига биноан ҳамда судялик қасамёдини бузгани учун Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг раиси лавозимидан озод этилиб, ваколати муддатидан илгари тугатилган.
Бундан ташқари, Шарипов Жамол Ражабович – ёзма аризасига биноан Бухоро вилоят маъмурий судининг судяси лавозимидан озод этилган.
Маълумот учун, “Судлар тўғрисида”ги қонунга кўра, илк бор судялик лавозимига сайланган ёки тайинланган шахс қуйидаги мазмунда қасамёд қилади:
“Зиммамга юклатилган вазифаларни ҳалол ва виждонан бажаришга, одил судловни фақат қонунга бўйсунган ҳолда амалга оширишга, судьялик бурчим ва виждоним буюрганидек беғараз, холис ва адолатли бўлишга тантанали қасамёд қиламан”.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг ноябр ойида ҳам қасамёдини бузган 2 нафар судя лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Путин ўзига ворис тайёрлаётганини айтди
Жаҳон | 20:13 / 04.05.2025
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
“Ёпилган иш” ёхуд отган ўқи ўзига қайтган терговчининг иқрори
Жамият | 15:23 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Бу Coca-Cola'ни кимга улашмоқчисиз?” деган афсонавий кампания дунё бўйлаб ўзининг зафарли юришини давом эттириб, Ўзбекистонга етиб келди!
Ўзбекистон | 15:00
-
Москва аэропортларида коллапс: дронлар ҳужуми туфайли авиакомпаниялар ўнлаб рейсларни кечиктирди ва бекор қилди
Жаҳон | 14:51
-
Соғлиқни сақлаш вазирининг икки ўринбосари ишдан кетди
Ўзбекистон | 14:31
-
Россия "Райффайзенбанк"дан деярли 2 млрд еврони мусодара қилди
Жаҳон | 14:16
Мавзуга оид

13:59 / 30.04.2025
Тошкентда маст ҳолатда машина олиб қочгани айтилган судя лавозимидан озод қилинди

11:55 / 21.04.2025
Тошкентда судя маст ҳолатда машина олиб қочгани айтилмоқда

17:55 / 01.04.2025
Наманганнинг “Ибратли судя”си хавфли рецидивист фоҳишахона сақловчини озод қилди

09:22 / 19.03.2025