Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Sony электромобиллар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда
Sony 2020 йилда Vision-S электромобили прототипини намойиш этганди. Ўша йилнинг декабрида электромобил Европа йўлларида синовдан ўтказилди.

Фото: engadget.com
Sony электромобиллар ишлаб чиқариш бўйича бўлинмасини ташкил этади. Бу ҳақда компания матбуот релизида айтилмоқда.
Компания раҳбари Кэнъитиро Ёсида Лас-Вегасдаги Consumer Electronics Show кўргазмасида электромобиллар бозорига кириш режалаштирилганини эълон қилди.
«Биз Sony электромобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятини кўриб чиқмоқдамиз», — деди у.
Sony 2020 йилдаги кўргазмада Vision-S электромобили прототипини намойиш этганди. Ўша йилнинг декабрида электромобил Европа йўлларида синовдан ўтказилди.
Лас-Вегасдаги навбатдаги кўргазмада эса Vision-S 02 прототипи тақдим этилди. Ёсиданинг таъкидлашича, электромобил хавфсизлигини таъминлаш учун у 40та датчик билан жиҳозланган.
Янги бўлинма Sony Mobility Inc деб номланади. Sony Mobility «сунъий онг ва робототехника имкониятларидан тўлиқ фойдаланади».
2021 йил сентябрда Apple компанияси электромобиллар ишлаб чиқаришни режалаштирганини маълум қилганди.
Тавсия этамиз
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
Ўзбекистон | 23:49 / 25.07.2025
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади? – муҳим саволларга жавоблар
Ўзбекистон | 23:34 / 25.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” компанияси “Yoz, shoshma!” акциясини эълон қилади
Ўзбекистон | 09:00
-
Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети ташкил этилади
Ўзбекистон | 22:00
-
Асака тумани «тўртлиги» давлат мукофотлари билан тақдирланди
Ўзбекистон | 21:49
-
Қирғизистонда судланганларга муҳим давлат лавозимларини эгаллаш тақиқланди
Жаҳон | 21:43
Мавзуга оид

23:05 / 20.02.2025
PlayStation учун мўлжалланган ўйинлар нархи қимматлиги сабаб Sony судга берилди

21:24 / 08.01.2025
Sony ўзининг биринчи электромобилини тақдим этди. Нархлари ва хусусиятлари

22:24 / 10.09.2024
Sony компанияси PlayStation 5 Pro консолини тақдим қилди

23:38 / 10.10.2023