Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пекинда омикрон штамми билан боғлиқ дастлабки ҳолат аниқланди
Маълум қилинишича, бемор охирги 14 кун давомида Пекин шаҳридан ташқарига чиқмаган.

Фото: Xinhua
Хитой пойтахти Пекинда коронавируснинг омикрон штамми билан боғлиқ дастлабки ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда шаҳар касалликларни назорат ва профилактика қилиш маркази хабар берди.
"15 январ куни Пекинда коронавирус юқтириш билан боғлиқ янги ҳолат қайд этилди", - дейилади хабарда.
Хабарда гап омикрон штамми ҳақида бораётгани маълум қилинган.
Аниқлик киритилишича, бемор шаҳар шимоли-ғарбида яшайди. У охирги 14 кун давомида ҳеч бир провинция ёки шаҳарга бормаган.
Пекинда 4-20 феврал кунлари қишки Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтади.
Мавзуга оид

15:00 / 29.07.2025
Пекинда сув тошқинлари оқибатида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

11:29 / 05.05.2025
Ўзбекистонда Пекин технология институти филиали очилиши мумкин

13:12 / 11.12.2024
Bloomberg: Пекин АҚШ ва ЕИга УУА деталларини етказиб беришни қисқартирди

15:32 / 26.11.2024