Навоийда 2 нафар ўқитувчига президент совғаси сифатида машина берилди

Фото: НАВБАҲОР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ
Навбаҳор туманида ўқитувчиларнинг нуфузини янада ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2 нафар намунали меҳнат қилиб келаётган фидойи ўқитувчиларга Cobalt машинаси совға қилинган. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, машиналар тумандаги 1-умумтаълим мактабининг физика фани ўқитувчиси Соҳиба Наврўзова ҳамда 20-умумтаълим мактабининг география фани ўқитувчиси Обиджон Сайдахметовга берилган. Ушбу ўқитувчилар ўз фаолиятлари давомида юзлаб битирувчиларнинг ОТМларга ўқишга киришида муносиб ҳисса қўшишган. Ҳокимликка кўра, ўқитувчиларни бу тариқа рағбатлантириш Навбаҳор тажрибаси сифатида эндиликда ҳар йили амалга оширилади.

Маълумот учун, ўтган ўқув йилида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан эълон қилинган мактаблар рейтингида Навоий вилояти энг юқори ўринни эгаллаганди.

Мавзуга оид

17:14 / 11.06.2025
Имтиҳон жавобларини 5 минг сўмдан сотган мактаб ўқитувчиси ишдан олинди, директорга эса таъсир чораси қўлланди

00:00 / 10.06.2025
Навоий вилояти учун Хитойдан 60 та автобус олиб келинди

20:08 / 23.05.2025
Қашқадарёда ўнлаб педагогларга устама тўлаш техник масалалар сабаб тўхтатиб қўйилди

09:00 / 18.05.2025