Маск Starship сайёралараро кемасини намойиш этди
Таъкидланишича, Super Heavy ташувчи-ракетаси космосга учирилган энг йирик Saturn V ракетасидан ҳам кучлироқ.

Фото: SpaceX
SpaceX компанияси асосчиси Илон Маск Starship космик кемасининг янгиланган версияси тақдимотини ўтказди.
Starship тизими космик кема ва Super Heavy ташувчи-ракетасидан иборат. Ҳозирда компания тизимни кўп марта фойдаланиладиган қилиш ҳамда Ой ва Марсга парвозларни амалга ошириш устида иш олиб бормоқда.
Кема космосга чиққанидан сўнг ташувчи-ракета ажралади ва парвоз минорасига қайтади. Келгусида тизимдан ҳар 6-8 соатда фойдаланиш мумкин бўлади.
Маскнинг таъкидлашича, Super Heavy ташувчи-ракетаси космосга учирилган энг йирик Saturn V ракетасидан ҳам кучлироқ. Ҳозирда ракета 29та двигателга эга, келажакда двигателлар сони 33та бўлиши мумкин.
Қайд этилишича, икки-уч йил ичида Starship парвози қиймати 10 млн доллардан арзонроққа тушади. Falcon 9 ракетасининг парвози 60 млн доллар атрофида.
Мавзуга оид

17:05 / 24.04.2025
Илон Маск ва молия вазири Скотт Бессент Оқ уйда жанжаллашиб кетди — Axios

10:32 / 23.04.2025
Маск Tesla савдолари пасайгани туфайли DOGE'даги фаолиятини қисқартиради

14:42 / 22.04.2025
Маскнинг АҚШ ҳукуматидаги таъсири тобора камайиб бормоқда

23:25 / 13.04.2025