Намангандан Қозоғистонга илк авиапарвоз амалга оширилди

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
Бугун, 1 март куни илк маротаба Олмаота – Наманган – Олмаота йўналишида авиақатнов амалга оширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ушбу рейс Қозоғистон Республикасининг “FLY ARYSTAN” авиакомпанияси томонидан бажарилди. Мазкур авиакомпанияга қарашли А-320 русумли ҳаво кемаси Намангандан Қозоғистоннинг Олмаотага шаҳрига 180 нафар йўловчини етказди.

Маълумот учун, Наманган халқаро аэропортидан 8 февралдан бошлаб Махачқалъа - Наманган - Махачқалъа йўналишида янги авиақатнов йўлга қўйилган эди.
Мавзуга оид

20:24
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

16:25 / 14.06.2025
Қозоғистонда ҳам илк АЭСни “Росатом” қурадиган бўлди

16:54 / 12.06.2025
Қозоғистон аҳолиси Starlink интернетига уланиш имкониятига эга бўлди

13:22 / 11.06.2025