Мариуполга пресс-тур, Харков ўққа тутилиши давом этмоқда. Уруш суратлари
13 апрел куни Владимир Путин Украина томони Истанбулда эришилган келишувлардан оғишгани ва музокаралар «боши берк кўчага кириб қолгани» ҳақида гапирди. Александр Лукашенко Бучада тинч аҳолининг ўлдирилишини Буюк Британия томонидан амалга оширилган «психологик махсус амалиёт» деб атади. Путин эса, Украинадаги ҳодисалар ҳақида гапираркан, «фожиа» сўзини ишлатди, аммо Россияга «танлов қолдирилмагани»ни қўшимча қилди. Донецк области маъмурияти раҳбари Россия армиясининг Украинага босқини бошланганидан буён Мариупол ва унинг атрофидаги ҳудудларда 20-22 минг киши ҳалок бўлганини айтди. Украина президенти Володимир Зеленский «Мухолифат платформаси — Ҳаёт учун» партияси раҳбари Виктор Медведчук қўлга олинганини айтди, ОАВда у«Путиннинг куми» деб аталади - Путин унинг қизининг чўқинтирган отаси ҳисобланади.

Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Украинадаги уруш. Сўнгги маълумотлар
- АҚШ президенти Жо Байден россиялик ҳарбийларнинг Украинадаги ҳаракатларини илк бор геноцид сифатида характерлади. Бунгача, ҳатто Буча ва Киев областининг бошқа шаҳарларида тинч аҳолининг ўлдирилишига оид фактлар маълум бўлганида ҳам Байден фақат «ҳарбий жиноятлар» атамасини қўллаганди.
- Шу кунларда хорижлик корреспондентлар киришига рухсат берилган Мариуполда жанглар давом этмоқда. Украина қуролли кучлари Россия ҳарбийлари «Азовсталь» металлургия комбинати ва денгиз порти йўналишида ҳужумга ўтаётгани ҳақида хабар берган.
- Жо Байден маъмуриятидаги манба кўплаб нашрларга яқин вақтлар ичида АҚШ Украинага яна 750 млн долларлик ёрдам бериши ҳақида эълон қилиниши тўғрисида хабар берди. Бу пулларга техникалар харид қилинади, аммо бу қандай техникалар бўлиши маълум эмас.
- Украина прокуратураси маълумотига кўра, уруш бошланганидан буён мамлакатда 191 нафар бола ҳалок бўлган, яна 540 бола яраланган.
- Польша, Литва, Эстония ва Латвия президентлари Украинада бўлиб, Киевда Володимир Зеленский билан учрашади. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган суратлардан маълум бўлишича, улар Украина поездида Киевга йўл олмоқда.

Rodrigo Abd / AP / Scanpix / LETA

Fadel Senna / AFP / Scanpix / LETA

Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA

Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA

Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Alexander Nemenov / AFP / Scanpix / LETA


Сергей Бобилев / ТАСС

Andrey Borodulin / AFP / Scanpix / LETA

AP Photo/Evgeniy Maloletka


AP Photo/Evgeniy Maloletka

AP Photo/Evgeniy Maloletka

AP Photo/Rodrigo Abd

AP Photo/Petros Giannakouris
Мавзуга оид

17:12 / 31.12.2024
Россия ва Украина ўртасида асирлар алмашуви — фотосуратлар

13:53 / 30.12.2024
Часив Ярдан Авдийивкагача. Култепага айланган шаҳар ва қишлоқлар

15:02 / 02.12.2024
Исроил ва Ливан сулҳидан кейин одамлар уйларига қайтмоқда — фотосуратлар

14:51 / 16.09.2024