Наманганда кучли ёмғир кўприкни қисман емириб юборди

Фото: Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси
Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Янгиқўргон тумани Исковот—Балиқкўл йўналишидаги Бегабод сойда 22 май куни кучли сел келгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, шу куни вилоятда ёғган ёмғир оқибатида Исковот—Балиқкўл йўлининг 6–7-километрларида жойлашган кўприкнинг чап томони қисман емирилган. Ҳодисада ҳудуддаги аҳоли яшаш хонадонлари, экин майдонларига зарар етмаган.

Ҳозирда кўприк тўлиқ назоратга олинган. Сел келиш хавфининг олдини олиш ва уни бартараф этиш мақсадида Наманган вилояти ФВБ ходимлари шай ҳолатда турибди.
Мавзуга оид

17:00 / 03.05.2025
Норин дарёсидаги оролчада қолиб кетган қурувчилар қутқарилди

10:14 / 02.05.2025
Наманганда Ўзбекистон-Қатар касбий маҳорат маркази очилади

10:43 / 28.04.2025
Наманганда 25 нафар болани олиб кетаётган Damas аниқланди

15:49 / 27.04.2025