Славянск ҳовлиларида воронкалар, Соледарда бункерлардаги ҳаёт. Уруш суратлари
31 май куни Луганск области раҳбари Сергей Гайдай россиялик ҳарбийлар Северодонецкнинг катта қисмини назорат қилаётганини айтди. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров шаҳарни «тотал тозалаш» ишлари якунланганини маълум қилди. The Wall Street Journal манбаси Вашингтон Украинага Киев сўраган ракета тизимларини юборишини, аммо бу Россия ҳудудига ета олувчи ракеталар бўлмаслигини хабар қилди. 23 мингдан ортиқ украин қочқинлари АҚШ ҳудудига киришга рухсат олган. Италия бош вазири Марио Драги ЕИнинг деярли барча йирик давлатлари ҳозирда Украинага Евроиттифоққа номзод мақоми берилишига қарши эканини айтди. Канада Алина Кабаевага қарши санкциялар жорий этди. Аввалроқ Буюк Британия ҳам шундай йўл тутганди.

AP Photo/Markus Schreiber
Украинадаги урушнинг 98-куни. Сўнгги маълумотлар:
- Россиялик ҳарбийлар Северодонецкни штурм қилишда давом этмоқда ва алоҳида бўлинмалар шаҳар марказини эгаллашган. Луганск области ҳарбий маъмурияти маълумотига кўра, шаҳарнинг 70 фоиз ҳудуди россияликлар назоратига ўтган, Лисичанск украинлар назоратида қолмоқда.
- Президент Жо Байден АҚШ Украинага россияликларникидан узоқроқ масофага отувчи артиллерия қурилмалари етказиб бериши ҳақида ёзди. Президент маъмуриятидаги манба гап 70-80 км масофага зарба берувчи HIMARS баравар ўт очиш тизимлари ҳақида кетаётганини айтди.
- Байден ўз колонкасида АҚШ Россия ва НАТО ўртасида тўғридан тўғри можаро келиб чиқишини истамаслиги ва Россияда Путин режими ағдарилишига қаратилган қадамлар ташламаслигини айтган. АҚШ президенти, шунингдек очиқ музокараларда ҳам, ёпиқ музокараларда ҳам Украина раҳбарларига Россияга ҳудудий ён бериш борасида таъсир қилиш ниятида эмаслигини таъкидлаган.
- Россия Донецк областида юришларини давом эттирмоқда, артиллерия ва миномётлардан интенсив тарзда ўт очилмоқда. Украина қуролли кучлари маълумотига кўра, Бахмут йўналишида россиялик ҳарбийлар украин ҳарбийларини Белогоровка ва Врубовкадаги позицияларидан суриб чиқаришга интилмоқда.
- Греция Украинага советлар даврига мансуб жанговар пиёдалар машиналарини беради, бунинг эвазига Германиядан замонавий Marder зирҳли машиналарини олади. Бир неча ҳафта олдин немис ишлаб чиқарувчилари ва мудофаа вазирлиги бундай ҳарбий машиналар Украинага етказиб берилишини маълум қилганди.
Қуйида 31 май куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Донбасс шимоли

Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA

Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA

Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA

Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA

Rick Mave / SOPA Images / LightRocket / Getty Images

Serhii Nuzhnenko / Reuters / Scanpix / LETA
Харков области


Vitalii Hnidyi / Reuters / Scanpix / LETA

Ivan Alvarado / Reuters / Scanpix / LETA

Ivan Alvarado / Reuters / Scanpix / LETA
Чернигов области

Alexey Furman / Getty Images
Киев области

Natacha Pisarenko / AP / Scanpix / LETA

Natacha Pisarenko / AP / Scanpix / LETA

AP Photo/Natacha Pisarenko


AP Photo/Natacha Pisarenko

AP Photo/Natacha Pisarenko
Мавзуга оид

17:12 / 31.12.2024
Россия ва Украина ўртасида асирлар алмашуви — фотосуратлар

13:53 / 30.12.2024
Часив Ярдан Авдийивкагача. Култепага айланган шаҳар ва қишлоқлар

15:02 / 02.12.2024
Исроил ва Ливан сулҳидан кейин одамлар уйларига қайтмоқда — фотосуратлар

14:51 / 16.09.2024