Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда Тошкентдан йўлга чиққан автобус ёниб кетди
Тўрткўл тумани ҳудудидан ўтган автомагистраль йўлида ҳаракатланаётган автобусда ёнғин содир бўлди.

Фото: ФВВ
Бугун, 8 июнь куни соат 03:14 да Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани «Оқ қамиш» ОФЙ ҳудудидан ўтган А-380 автомагистраль йўлининг 555-километрида автобус ёниб кетди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, Тошкент шаҳридан Нукус шаҳрига салонида 55 нафар йўловчи ва 2 нафар ҳайдовчи билан ҳаракатланиб келаётган «Ютонг» русумли йўловчи ташувчи автобусда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.
Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 03:40 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 04:15 да бартараф этилган. Ёнғин натижасида автобус тўлиқ ёниб зарарланган.
Ёнғин электр симларининг қисқа туташуви натижасида содир бўлгани тахмин қилинмоқда.
Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
ФВВ хабарига кўра, энг яқин ёнғин ўчириш қисмидан ёнғин рўй берган манзилгача бўлган масофа тахминан 45 километрни ташкил этади.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда кўчмас мулкнинг бозор қийматини аниқлаш тизимига ўтилади
Кўчмас мулк | 17:11
-
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг икки мулозими ишдан олинди
Ўзбекистон | 16:28
-
АҚШ 8 августгача Украинада тинчлик ўрнатишга чақирди
Жаҳон | 15:28
-
Йил бошидан бери қанча аёлга ҳимоя ордери берилгани айтилди
Аёллар дунёси | 15:25
Мавзуга оид

14:32 / 31.07.2025
Сергелидаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

13:58 / 31.07.2025
Бурчмулла ўрмон хўжалигида ёнғин чиқди

10:40 / 30.07.2025
Уста Ширин кўчасидаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин келиб чиқди

18:21 / 29.07.2025