Грэм Поттер – «Челси» бош мураббийи
«Челси» клуби Грэм Поттер жамоа бош мураббийига айланганини расман эълон қилди.

Фото: Getty Images
Клуб расмий сайти хабарига кўра, англиялик 47 ёшли мутахассис лондонликлар билан 5 йиллик шартномага имзо чеккан.
Поттер 2019 йилдан буён «Брайтон» бош мураббийи сифатида ишлаб келаётган эди.
Лондон клуби раҳбарияти ЕЧЛ 1-тури доирасидаги «Динамо» Загребга учралган мағлубиятдан кейин Томас Тухель истеъфосини эълон қилган эди. 49 ёшли немис мутахассиси «аристократлар» бош мураббийи сифатида ЕЧЛ, Европа Суперкубоги ва клублар ўртасидаги ЖЧда ғолибликни қўлга киритганди.
Аввалроқ, «Челси» Поттер учун «Брайтон»га 10 миллион фунт товон пули тўлаши ҳақида хабар қилинганди.
Маълумот учун, «Брайтон» АПЛ янги мавсумини муваффақиятли бошлаб, 13 очко билан 4-ўринда бормоқда.
Мавзуга оид

22:15 / 03.06.2025
Британия Абрамовичдан «Челси»ни сотишдан тушган маблағни Украинага беришни талаб қилди

02:11 / 29.05.2025
«Челси» «Бетис»га қарши ўйинда камбэк қилиб, Конференциялар Лигаси ғолибига айланди

14:01 / 12.05.2025
Европа чемпионатларида ЕЧЛ учун кураш қизимоқда. Кун ўйинлари

21:06 / 10.03.2025